Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

бўлганлиги учун қайтариб олдилар. Шу ҳадисдан кўриниб турибдики, туз маъданини бўлиб бериш мумкин эмаслигининг иллати унинг туганмаслигидир. Амр ибн Қайснинг ривояти, яъни «туз маҳдани» деб гапириши тузнинг маъдан эканлигини англатяпти. Фақиҳларнинг гапларига назар ташланса ҳам уларнинг тузни маъдан, деб ҳисоблашлари аён бўлади. Демак, ҳадис, тузнинг ўзига эмас, умуман, маъданга алоқадордир.


Абу Довуд ривоятидаги Пайғамбар с.а.в.нинг Билол ибн Ҳорис Музанийга қабиласига қарашли маъданларни бўлиб беришлари ҳамда Абу Убайданинг моллари хусусида Абу Икримадан қилган ривоятидаги


«أَقْطَعَ رَسُولُ اللهِ с.а.в.
  بِلاَلاً أَرْضً كَذَا، مِنْ مَكَانٍ كَذَا إِلَى كَذَا، وَمَا كَانَ فِيهَا مِنْ جَبَلٍ أَوْ مَعْدِنٍ» 
«Пайғамбар с.а.в. Билолга фалон ерни фалон жойидан фалон жойигача тоғию маҳданига қўшиб бўлиб бердилар», деган гап Абязнинг ҳадисига зид эмас, балки Пайғамбар с.а.в.нинг Билолга бўлиб берган маъданлари чекланган бўлиб, бундан уларни худди Пайғамбаримиз Абязга туз конини бўлиб берганлари каби бўлиб беришнинг жоизлиги келиб чиқади, бироқ маъданларни бутунлай бўлиб берса бўлаверади, деган маъно чиқмайди. Чунки у ҳолда бу маъно Пайғамбар с.а.в.нинг туз маъданининг туганмаслигини билганларидан кейин қайтариб олганларига зид бўлиб қолади. Шунга кўра, Пайғамбар с.а.в. бўлиб берган маъданлар тугайдиган, чекланган экани аён бўлади.


Бу ҳукм яъни туганмас маъданнинг умумий мулклиги ҳамма маъданларни ўз ичига олади. Улар туз, сурма, ёқут каби машаққатсиз эришиладиган зоқирий маъданлар бўладими, олтин кумуш, темир, мис, қўрғошин каби машаққат билан эришиладиган ботиний маъданлар бўладими, биллур каби қуюқ бўладими, нефт каби суюқ бўладими, ҳаммаси ҳам ҳадисда назарда тутилган маъданлардир.

 

Шахснинг хусусий мулки бўлиши табиатан мумкин бўлмаган нарсалар умумманфаатларни ўз ичига олган мулклардир. Улар жамоат заруратларидан ҳисобланганлари туфайли биринчи қисмга кирсалар ҳам табиатан шахсий мулк бўлиши мумкинмаслиги жиҳатидан ундан фарқланади. Биринчи қисмдаги нарсалар эса масалан, сув шахсий мулк бўлиши мумкин. Бироқ жамоат зарурати бўлганлиги учунгина шахсий мулк бўлиши ман қилиняпти. Йўл эса ундай эмас. Унинг шахсий мулк бўлиши мутлақо мумкин эмас. Шунга кўра, гарчи бу қисмнинг далили шаръий иллатга тўғри келиши, яъни жамоат заруратларидан эканлиги бўлса-да, унинг асл воқеи умумий мулклигига далолат қилади. Йўл, дарё, денгиз, кўл, канал, кўрфаз, бўғоз кабилар шу қисмга киради. Масжидлар, давлат мактаблари, шифохоналар, ўйингоҳлар ва бошпаналар ҳам уларга қўшилади.

 

69-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143